Ўзбекистон ва Тожикистоннинг чегара қўшинлари биринчи қўшма ҳарбий кенгаш ўтказди. Бу ҳақда Sputnik хабар берди.
Тадбир 21—22 декабрь кунлари Сўғд вилоятининг Гулистон шаҳрида бўлиб ўтди.
Учрашувда Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари қўмондони, генерал-майор Руслан Мирзаев, Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси чегара қўриқчилари қўмондони генерал-полковник Ражабали Раҳмонали, шунингдек чегара идоралари бўлинмалари ва хизматларининг раҳбарлари иштирок этди.
Томонлар Тожикистон ва Ўзбекистон чегараларида Афғонистон билан боғлиқ вазият ва унинг ривожланиш тенденциялари тўғрисида ҳисоботларни тақдим этди. Бундан ташқари, мажлисда Тожикистон—Ўзбекистон давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича ҳукуматлараро комиссияси фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қарор қабул қилинди.
Ҳарбий кенгаш натижалари бўйича тегишли протоколлар имзоланди.
Изоҳ (0)