• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12672.81
    • RUB158.89
    • EUR14753.69
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тошкентлик шахс укасини қамоқдан чиқаришни ваъда қилиб, фуқаронинг 50 минг доллар пулини олиб қўйди

    Ҳеч қаерда ишламайдиган, ғирт бекорчи одам «катта ташкилот»ларда танишлари борлиги, улар орқали исталган масалага ечим топа олиши ҳақида оғиз кўпиртириб гапирса, бироз мушоҳадали киши дарҳол унинг фириб ишлатаётганини фаҳмлайди. Аммо баъзи кимсалар, одатда бирор муаммо қаршисидан чиқишса, уни қонуний тартибда эмас, қинғир йўллар билан ҳал қилишга уринишади. Бундайлар эса найранг ишлатишда шайтонга таълим берадиган фирибгарларнинг ўлжасига айланади-қолади, дейилади UZ24 хабарида.

    Фото: UZ24

    Фото: UZ24

    Дилшод Эркинов (исм-фамилиялар ўзгартирилган) ўрта маълумотли, ишсиз, бунинг устига муқаддам судланган. Аммо негадир унинг ҳузуридан «мададталаб» кишиларнинг оёғи узилмайди. 2014 йилнинг сентябрь ойи ўрталарида таниши Тўхтамурод Давронов уни йўқлаб қолди. Сабаби, Тўхтамуродга таниш бўлган Мансур Неъматовнинг жияни Андижон вилоятидаги ўрта-махсус билим юртларининг бирида бўлган имтиҳонлардан ўта олмаган экан. Т.Давронов шу болага ёрдам қилиб, уни қўшимча ўрин асосида ўқишга киритишда Дилшоддан кўмак сўрайди.

    Шу ўринда савол туғилади, нима сабабдан ҳеч қаерда ишламайдиган одамга бундай илтимос билан мурожаат қилиш мумкин? Жавоби шуки Д.Эркинов ўзини «катта ташкилот»лардаги танишлари орқали ҳар қандай ишнинг уддасидан чиқадиган кимса қилиб намоён қилганки, Тўхтамурод қора тортиб унинг олдига келади.

    Дилшод унинг илтимосини эшитиб, Миллий хавфсизлик хизматида ишлайдиган таниши орқали ёрдам беришини айтади. 23 сентябрь куни Тўхтамурод жиянини ўқишга киритиш ниятида юрган Мансурни ҳам бошлаб келади. Улар билан учрашган Дилшод хизмат ҳақи сифатида М.Неъматовдан 2 минг АҚШ доллари олади. Шу билан жиянини ўқишга киришига ишонган Мансур қаттиқ янглишганди. Пул ҳам, қўшимча ўрин ҳам қулоғини ушлаб кетади. Дилшод «кўкат»ларни осонгина ҳазм қилиб юборади.

    2014 йилнинг октябрь ойларида Бош прокуратура томонидан «Оқолтин дон маҳсулотлари» АЖнинг мансабдор шахсларига нисбатан қўзғатилган жиноят иши бўйича Фазлиддин Дадажонов эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинади. Тақдирнинг чархпалагини қарангки, укасини қамоқдан чиқариш учун елиб-югураётган Жалолиддин Дадажонов ҳам айнан Дилшодга рўпара бўлади. Уларнинг ўзаро суҳбатлари натижасида Д.Эркинов Бош прокуратурада ишловчи мансабдор шахслар орқали эҳтиёт чорасини ўзгартириш ёки енгиллик бериш масаласини ижобий ҳал қилишни зиммасига олади. Бу ишда у ўзига аввалдан таниш бўлган, алдов тўрини тўқишда устаси фаранг бўлиб кетган Арсен Хабиров (унга нисбатан алоҳида жиноят иши юритилиб, жазо муқаррарлиги таъминланган) билан «ҳамкорлик» қилади.

    Муқаддам ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органда ишлаган А.Хабиров Ф.Дадажоновнинг иши билан шуғулланаётган терговчини танишини, у орқали қамоқ эҳтиёт чорасини ўзгартиришга ёрдам беришни ваъда қилган бўлса-да, аслида фирибгарлик йўли билан мўмай даромадли бўлиб қолишни ўйлаётганди. Дилшод ва Арсен турли «саҳна кўринишлари» билан Жалолиддиннинг ишончига кириб, укасини қамоқдан чиқариш учун 400 минг АҚШ доллари сўрашади. Ж.Дадажонов айни дамда бунча пули йўқлигини айтиб, бўнак сифатида 50 минг доллар бериб, қолганини иш битганидан кейин ҳисоб-китоб қилишини айтади. Улар «савдолашиб», мана шу қарор талабида тўхталишади.

    Ўша йилнинг 24 октябрь куни учовлон Олмазор туманида учрашишади. Жалолиддин айтилган пулни фирибгарларнинг қўлига топшириб, укасини озодликка чиқишига умид боғлайди. Бироқ унинг умидлари сароб бўлиб чиқади. Қонунни четлаб ўтиб масалага ечим топмоқчи бўлган Ж.Дадажонов фирибгарларнинг тўрига илиниб, алданганидан кейин қонундан мадад сўрашга мажбур бўлди.

    Жиноят ишлари бўйича Миробод туман суди томонидан судланувчи Дилшод Эркиновнинг қилмишлари атрофлича муҳокама қилиниб, унга 6 йил-у 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

    24.12.2018, 20:21   Изоҳ (0)   19551
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юртида Қуролли Кучлар фахрийлари билан учрашув бўлиб ўтди

    24.12.2018, 20:07

    Бош прокуратура: «Ўзбекистондаги барча тергов изоляторларига камералар ўрнатилган»

    24.12.2018, 19:52

    Қорақалпоғистондаги байрамолди ярмаркаларда мол ва қўй гўшти 28 минг сўмдан сотилмоқда

    24.12.2018, 19:38

    Лейкозга чалинган Файзбек яхши инсонлар кўмагига муҳтож

    24.12.2018, 19:24

    Ўзбекистонда ҳар йиллик Uzbekistan Tourism Industry Awards мукофоти ташкил этилади

    24.12.2018, 18:39

    «Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари тўғрисида»ги қонун лойиҳаси кўриб чиқиш учун Вазирлар Маҳкамасига киритилди

    24.12.2018, 18:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?

     

    Тавсия этамиз

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитойлик эр-хотин ажрашаётганда 29 та товуқни бўлиша олмади

    Дунё | 10 август, 23:59

    ChatGPT маслаҳати сабабли эркак жиннихонага тушиб қолди

    Дунё | 10 август, 23:35

    Путин Херсон ва Запорожье вилоятларидан рус қўшинларини олиб чиқмайди

    Дунё | 10 август, 23:15

    Илҳом Алиев Россияни Озарбайжон объектларига “мақсадли зарба бериш”да айблади

    Дунё | 10 август, 22:55

    Суперлига. “Сўғдиёна” “Машъал”дан устун келди

    Спорт | 10 август, 22:35

    Туркияда 6,1 магнитудали кучли зилзила юз берди (видео)

    Дунё | 10 август, 22:34

    NYT: Британия ярим йил махфий Фаластин режаси устида ишлади

    Дунё | 10 август, 22:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.