«Тараққиёт стратегияси» марказидаги матбуот анжуманида Ўзбекистондаги тергов изоляторларига камералар ўрнатиш бўйича берилган саволга Бош прокуратура вакиллари жавоб қайтарди. Бу ҳақда «Халқ сўзи» хабар бермоқда.
«Республикадаги барча тергов изоляторларига видеокамералар ўрнатиш давлат дастурига киритилган. Бунга биринчи навбатдаги масъул ташкилот сифатида Ички ишлар вазирлиги кўрсатиб ўтилган. Дастур ижроси бўйича ИИВдан маълумот олинганида барча тергов изоляторларида камералар ўрнатилганини маълум қилинган. Шу маънода ҳозирда барча тергов изоляторлари камералар билан жиҳозланган дейиш мумкин», дея таъкидлаган Бош прокуратура вакили.
Изоҳ (0)