«Ватанпарварлик» ойлиги доирасида Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юрти Маданият марказида Қуролли Кучлар фахрийлари иштирокида «Авлодлар учрашуви» номли давра суҳбати уюштирилди.
Билим юрти курсантлари ва Тошкент вилояти Чирчиқ давлат Педагогика институти талабалари таркибидан иборат мазкур учрашув ёшларда ватанпарварлик туйғуларини ошириш билан бир қаторда ҳарбий соҳадан фахрланиш ҳисларини мавжлантира олди. Ўзаро савол жавоб тарзида ўтган давра суҳбати давомида Қуролли Кучлар фахрийлари томонидан Ўзбекистон тарихи ва армиясига тааллуқли савол-жавоблар ёшларнинг билимларини синовдан ўтказиб, фахрийлар томонидан ёшларга жаҳон ва ўзбек адабиётининг ёзувчилари томонидан яратилган китоблар ҳадя этилди.
— Фахрийлар билан учрашув менда катта таассурот қолдирди, — дейди курсант Азизбек Ҳамидов. — Биз бўлажак офицерлар армия ҳаётида залворли йўлни босиб ўтган ҳарбийлардан доимо фахрланамиз. Улар қолдирган из биз учун катта бир мактаб. Тадбиримизда институт ёшларининг иштироки эса уларга миллий армиямиз ҳаётини жонли тарзда кўрсатиб бера олди.
Изоҳ (0)