Қорақалпоғистон Республикаси шаҳар ва туманларида ҳам Янги йил байрами олдидан бозорда нарх-наво барқарорлигини, аҳолининг байрам дастурхони тўкинлигини таъминлаш мақсадида савдо ярмаркалари ташкил қилинган. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Ярмаркаларда 29 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари сотувга қўйилган.
– Байрамолди савдо ярмаркаларида мол ва қўй гўшти 28 минг сўмдан, товуқ гўшти 12 минг, тухум 500 сўмдан сотилмоқда, – дейди Қорақалпоғистон деҳқон бозорлари бирлашмаси бошлиғи Камолиддин Авезматов.
– Нукус шаҳрида 6 жойда ярмарка ташкил этилган. Савдо ярмаркалари келаси йил 5 январгача давом этади.
«Нукус деҳқон бозори»да ташкил қилинган ярмаркада ҳудуддаги балиқ, гўшт, полиз, мева-сабзавот ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган 24 корхона ва деҳқон-фермер хўжалиги ўз маҳсулотларини сотмоқда.
Аҳолига байрам кайфияти улашиш мақсадида ярмаркаларда махсус концерт дастурлари ҳам ташкил этилмоқда.
Изоҳ (0)