Дональд Трамп Америка ҳарбийларини Суриядан олиб чиқиш тўғрисидаги фармон имзолади, деб хабар бермоқда CNN.
Ҳужжатда ҳарбийларни олиб чиқилиши санаси – аниқ, бироқ расмийлар томонидан маълум қилинмаяпти.
ОАВлар тарқатган хабарларга кўра, АҚШ президенти Дональд Трамп Суриядан ҳарбийларни олиб чиқишга икки йил ҳаракат қилган.
Аввалроқ 19 декабрь куни Дональд Трамп АҚШ Сурияда ИШИД устидан ғалаба қозонгани ҳақида маълум қилганди. Шундан сўнг, расмий Оқ уй, америкалик ҳарбийларни Суриядан олиб чиқиши ҳақида хабар берди.
Изоҳ (0)