Пентагон раҳбарининг ўринбосари Патрик Шанахан 2019 йил 1 январдан АҚШ мудофаа вазири вазифасини бажарувчи бўлади. Бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трамп маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости».
«Патрик вазир ўринбосари ва олдинроқ ‘Боинг’даги фаолияти давомида ўзини муносиб томондан кўрсатган», дея қайд этди Трамп.
Шанахан авиакорпорацияда катта вице-президент вазифасида ишлаган, у ерда ҳарбий лойиҳалар билан ҳам шуғулланганди. 2017 йилда Трампнинг шахсан ўзи уни Пентагон раҳбари ўринбосари лавозимига илгари сурганди.
Изоҳ (0)