Америка президенти Дональд Трамп туркиялик ҳамкасби Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан «узоқ ва сермаҳсул» суҳбати ҳақида гапириб берди, деб ёзади «Газета.ru».
«Биз ИШИДни, Суриядаги умумий ҳаракатларимизни, у ердан АҚШ қўшинларини аста-секин ва чамбарчас мувофиқликда чиқариб кетишни муҳокама қилдик», — дея қайд этди Трамп Twitter’ида.
Унинг қўшимча қилишича, президентлар кенгайган савдони ҳам муҳокама қилган.
Изоҳ (0)