Ўзбекистон ўзининг тарихидаги илк бор халқаро қарз бозорларига киришга тайёргарликни якунлаяпти, дея хабар беради «Spot».
Deutsche Bank ва Citi, шунингдек, «Газпромбанк» июль ойида бош консултант этиб тайинланган JP Morgan’га қўшилди.Reuters маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2019 йилнинг биринчи чорагида 500 миллион АҚШ доллари миқдорида 5—10 йил муддатга облигация чиқаришга тайёргарлик кўрмоқда.Биринчи долларли облигацияларнинг чиқарилиши мамлакатни халқаро инвесторларнинг харитасида мустаҳкам ўрнашишига имкон беради.
«Улар (Ўзбекистон ҳукумати) ноябрь ойининг охирида инвесторлар билан учрашди ва кларнинг аксарияти ижобий муносабатбилдирди», — дейилади хабарда.Манба маълумотига кўра, расмий тақдимот кейинги йилнинг бошида бўлиб ўтади. Ушбу битимда Европа ва АҚШдан инвесторлар иштирок этади.
Яқинда, Ўзбекистон илк бор улкан учликка кирувчи Fitch Raiting агентлигининг суверен кредит рейтингини олди.
«BB-» рейтинги мамлакатни бугунги кунда облигаиялари 7,5 фоиз даромадга эга ҳолда сотилаётган Туркия билан тенглаштиради.500 миллион АҚШ доллар JP Morgan компаниясининг EMBI қарз мажбуриятларини глобал баҳолашда иштирок этиш ҳуқуқини олиш имконини беради.
Изоҳ (0)