Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

2012 йил ўтказилган Лондон Олимпиадасида иштирок этган 5 нафар оғир атлетикачининг допинг тести натижалари ижобий натижа берди, деб ёзади «ТАСС».

Фото: NBC News

Фото: NBC News

Допинг тест ижобий натижа берган спортчилар орасида Рио—2016 Олимпиадаси чемпиони, ўзбекистонлик Руслан Нурудинов ҳам бор. Нурудинов Лондон Олимпиадасида 4-ўрин билан кифояланганди.

Бундан ташқари, Алексей Торохтий, Валентин Христов, Николай Новиков, Мелин Далузянларнинг допинг тести натижалари ижобий кўриниш олган. Халқаро оғир атлетика федерацияси эса уларни мусобақалардан вақтинчалик четлатди.

Қайд этиш жоиз, ҳозирда оғир атлетика допинг можаролари сабаб Олимпиада ўйинларидан чиқариб ташланиши хавфи остида қолмоқда.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар