Бельгиялик ҳужумчи Миши Батшуайи яна клубини ўзгартириши мумкин, деб ёзади «Sports.ru».
Трансфер ҳуқуқи «Челси»га тегишли бўлган Батшуайи айни дамда ижара асосида «Валенсия» сафида тўп сурмоқда. Аммо испан клуби футболчини тўлиқ сотиб олиш борасида бир қарорга кела олмаяпти.
Қайд этилишича, Миши катта эҳтимол билан қишки трансферлар вақтида «Челси»га қайтариб юборилади.
Лондон клуби эса Батшуайини «Кристал Пэлас»га юбориш вариантини кўриб чиқмоқда. «Челси» футболчининг хизматларини аллақачон «Кристал Пэлас»га таклиф қилиб бўлгани айтилмоқда.
Мишига, шунингдек, ҳозирда «Монако», «Милан» ва «Рома» клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Маълумот учун, футболчи жорий мавсум 13 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)