Футбол бўйича Англия премьер лигасининг 18-туридан ўрин олган «Арсенал»—«Бёрнли» баҳсида (3:1) «канонирлар» ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянг дублга эришди.
Натижада Обамеянгнинг АПЛда урган голлари сони 12 тага етди ва у 11 та гол урган «Ливерпуль» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳдан ўзиб кетди.
АПЛ тўпурарлари рўйхати
- Пьер-Эмерик Обамеянг («Арсенал») — 12 та гол.
- Муҳаммад Салоҳ («Ливерпуль») — 11 та гол.
- Раҳим Стерлинг «Манчестер Сити»— 9 та гол.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)