«Бавария» клубининг франциялик ярим ҳимоячиси Франк Рибери Германия Бундеслигасининг 17-турида «Айнтрахт»га (3:0) қарши ўйинда дублга эришди.
35 ёшли Рибери ўзи иштирок этган сўнгги 6 та ўйинда бешта гол урди. Бундеслига доирасида 4 та гол, Чемпионлар Лигасида эса 1 та гол.
Қайд этиш жоиз, Рибери жорий мавсум якунида «Бавария»дан кетиши кутилмоқда.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)