Янги бош мураббий — Оле-Гуннар Сулшер қўл остидаги «Манчестер Юнайтед» АПЛ 18-турида «Кардифф Сити» майдонига сафар қилиб, 5:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
«Юнайтед» сўнгги бор 2013 йил майида АПЛ доирасида 5 та гол урганди. Ўшанда жамоа «Вест Бромвич» билан 5:5 ҳисобида дуранг қайд этганди. Унда жамоа бошқарувида ҳамон Алекс Фергюсон эди.
Қайд этиш жоиз, «Юнайтед» Сулшернинг дастлабки ўйинида 5 та гол уриб ғалаба қозонди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)