«Челси» ҳамда Бельгия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Эден Азар Бельгияда 2018 йилнинг энг яхши спортчиси деб топилди.
27 ёшли футболчи бу йўлди енгил атлетика бўйича (марафон) Европа чемпионати ғолиби Коэн Наерт, қишки Олимпиада совриндори, конькичи Барт Свингсни ортда қолдирди.
Азар мазкур мукофотни сўнгги беш йил ичида қўлга киритган 3-футболчи бўлди. Бундан олдин Тибо Куртуа (2014) ва Кевин де Брюйне (2015) ҳам мазкур номга эга чиққанди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)