«Барселона» жамоаси Ла Лиганинг 17-турида ўз майдонида «Сельта»ни қабул қилиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Голларга Усмон Дембеле ҳамда Лионель Месси муаллифлик қилди.
Каталония клуби 2018 йил ҳисобида Ла Лигада кечаги голлар билан ҳисоблаган 102 та тўп киритди. Бу эса кучли бешлик чемпионатларидаги энг яхши кўрсаткичдир. Ҳеч бир клуб «Барселона»дек сермаҳсуллик намойиш эта олганича йўқ.
«Барса» жорий авсум Ла Лиганинг 17 та турида 48 та гол уришга эришди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)