«Реал Мадрид» клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг финал беллашувида «Ал-Айн»ни 4:1 ҳисобида мағлуб этди.
Мазкур финал ўйини Тони Кроос учун фаолиятидаги бешинчиси бўлди. У бешала финалда ҳам ғалаба қозониб, рекордчига айланди. Ҳеч қайси футболчи Кроосдек мазкур мусобақада 5 марта ғолиб чиқмаган.
Кроос 2013 йилда «Бавария» сафида ғолиб бўлган бўлса, 2014, 2016, 2017, 2018 йилларида эса «Реал» билан мусобақа чемпионига айланди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)