• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12892.91
    • RUB160.34
    • EUR14512.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +21°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Реклама

    «Эл-юрт умиди» жамғармаси стипендияларга танлов эълон қилади

    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича «Эл-юрт умиди» жамғармаси чет эл олий ўқув юртлари ва илмий марказларида малака ошириш, стажировка ўташ, магистратура ва докторантура дастурларибўйича таълим олиш учун стипендияларга танлов эълон қилди.

    Ушбу стипендиялар дастури Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизими салоҳиятини юксалтириш мақсадида ташкил қилинаётган бўлиб, стипендиатлар малака ошириш, стажировка ўташ, магистратура ва докторантура дастурларини якунлаганларидан сўнг олий таълим муассасаларида фаолият юритишлари талаб қилинади.

    Жамғарма стипендиялари белгиланган тартибда қуйидаги дастурларга ажратилади:

    — хорижий таълим ва илмий муассасаларда малака оширишга — 2 ойгача муддатга;

    — хорижий илмий, таълим, ижод муассасалари, давлат идоралари, корхона ва бошқа ташкилотларда стажировка ўташга — 6 ойгача муддатга;

    — етакчи хорижий олий таълим ва илмий муассасаларда магистратура дастури асосида таълим олишга — 1-2 йил мобайнида;

    — докторантура дастури бўйича — 1- 4 йил мобайнида.

    Жамғарма стипендиялари танловдан ўтган шахслар (стипендиатлар)га қуйидаги харажатларни қоплаш учун ажратилади:

    — хорижий таълим ва илмий муассасаларда стипендиатларни ўқитиш қиймати тўлови;

    — стипендиатлар томонидан виза олиш (шу жумладан, хорижий мамлакатларнинг Ўзбекистон Республикасидаги элчихоналари талабига кўра тиббий кўрикдан ўтиш харажатлари);

    — стипендиатларнинг барча турдаги транспорт воситалари билан таълим олиш жойига етиб бориш учун йўлкира харажатлари (иккала томонга, йилига бир мартагача);

    — хорижий мамлакатда таълим олиш даврида стипендиатларнинг яшаш, овқатланиш ва транспорт харажатлари;

    — зарур ўқув ва илмий адабиётлар харид қилиш, шу жумладан дарсликлар харид қилиш, илмий мақолалар чиқариш, мақолалар ва илмий адабиётларнинг электрон базасига обуна бўлиш (таълим олиш дастури бошида бир марталик тўлов);

    — хорижда таълим олиш даврида стипендиатларни тиббий суғурталаш;

    Жамғарма Васийлик кенгаши қарорига кўра хорижда таълим олиш билан боғлиқ стипендиатларнинг бошқа харажатлари.

    Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:

    Танловларда қуйидаги шахслар иштирок этиши мумкин эмас:

    — магистратура дастурлари бўйича — 23 ёшдан кичик ва 40 ёшдан катта бўлган, шунингдек, илгари ўхшаш мутахассислик бўйича хорижда магистратурада таҳсил олганлар;

    — докторантура дастурлари бўйича — 25 ёшдан кичик ва 45 ёшдан катта бўлган, шунингдек, аввал PhD ёки фан доктори илмий даражасини олганлар;

    — малака ошириш ва стажировка ўташ дастурлари бўйича — 25 ёшдан кичик ва 50 ёшдан катта бўлган, шунингдек, Жамғарма дастурларидан бири асосида сўнгги уч йил мобайнида хорижда таълим олганлар;

    — хорижда таълим олиш учун танланган мутахассислик бўйича барча дастурлар учун 2 йилдан кам меҳнат тажрибасига, шу жумладан педагогик стажга эга бўлганлар;

    — давлат ҳокимиятининг сайлаб қўйиладиган органларида фаолият юритаётганлар;

    — оғир ёки ўта оғир жиноятларни содир этганлик учун судланганлиги тугалланмаган ёхуд судланганлиги олиб ташланмаганлар.

    Фавқулодда ҳолатларда, вазирлик ёки идора раҳбарининг тавсиясига асосланган ҳолда комиссиялар қарорига кўра магистратура ва докторантура дастурлари бўйича таълим олишга танлаб олишда тегишли вазирлик ва идораларнинг мос равишда 45 ва 50 ёшгача бўлган ходимлари иштирок этишига рухсат берилади.

    Хорижда таълим олиш учун танлов давлат ва ёки рус тилида ўтказилади.

    Хорижий тил бўйича тест синовлари таълим олинадиган мамлакат тили ёки инглиз тилида ўтказилади (агар қабул қилаётган хорижий олий таълим ёки илмий муассасада ўқитиш инглиз тилида олиб борилса).

    Танловда иштирок этиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхати:

    Хорижда барча дастурлар бўйича таълим олишга номзодлар Жамғармага қуйидаги ҳужжатларни тақдим қиладилар:

    а) тегишли намунадаги маълумотнома-объективка (анкета);

    б) таълим олиш шакли ва йўналиши кўрсатилган ҳолда белгиланган намунадаги комиссия раиси номига ариза (1-илова);

    в) 3,5 х 4,5 ўлчамидаги 2 дона рангли фотосурат;

    г) олий таълим муассасасини тугатганлигини, шунингдек, илмий даражасини (фан номзоди, PhD ва фан доктори.), илмий унвонини (катта илмий ходим, доцент, профессор) тасдиқловчи дипломларнинг нусхаси;

    д) меҳнат дафтарчаси нусхаси;

    е) паспорт нусхаси;

    ж) белгиланган намунадаги тиббий маълумотнома;

    з) чет тилидан билим даражасини белгиловчи амалдаги миллий ёки халқаро сертификат (Миллий квалификация сертификати, IELTS, TOEFL ва шу кабилар), агар мавжуд бўлса.

    и) судланмаганлиги тўғрисидаги маълумотнома;

    е) номзоднинг ҳужжатлар тақдим қилиш бўйича чек-лист (2-илова).

    Хорижда малака ошириш ва стажировка ўташга номзодлар юқорида кўрсатилган ҳужжатларга қўшимча тарзда қуйидаги ҳужжатларни Жамғарма қабул Комиссиясига тақдим этадилар:

    а) буюртмачи ташкилот раҳбари ёки унинг ўринбосари имзоси билан номзод томонидан Хорижда малака ошириши ва стажировка ўташи зарурлиги асосланган тавсиянома;

    б) буюртмачи ташкилот раҳбари ёки унинг ўринбосари имзоси билан номзод томонидан Хорижда малака ошириб ёки стажировка ўтаб қайтгандан сўнг иш билан таъминлаш тўғрисидаги кафолат хати;

    в) малака ошириш ёки стажировка дастури;

    г) малака ошириш ёки стажировка ўташ дастурини амалга ошириш тўғрисида хорижий муассаса билан дастлабки келишув (агар мавжуд бўлса).

    Хорижда магистратура дастури бўйича таълим олишга номзодлар юқорида санаб ўтилган ҳужжатларга қўшимча тарзда қуйидагиларни тақдим қиладилар:

    а) дипломнинг иловаси нусхаси;

    б) хорижий таълим ёки илмий муассасага қабул қилиш тўғрисидаги ҳужжат («Letter of acceptance»), агар мавжуд бўлса;

    в) номзоднинг Ўзбекистонда ва хорижда эълон қилинган мақолалари рўйхати ва уларнинг электрон вариантлари (мавжуд бўлса);

    г) хорижда таълим олиш мақсади ва таълим олиш тугагандан сўнг олинган билимларни Ўзбекистонда қўллаш имкониятлари ҳақида эссе (ёзма иш);

    д) буюртмачи ташкилот раҳбари ёки унинг ўринбосари имзоси билан номзод томонидан Хорижда таълим олиши зарурлиги асосланган тавсиянома;

    е) буюртмачи ташкилот раҳбари ёки унинг ўринбосари имзоси билан номзод томонидан Хорижда таълим олиб қайтгандан сўнг иш билан таъминлаш тўғрисидаги кафолат хати.

    Хорижда докторантура дастури бўйича таълим олишга номзодлар юқорида санаб ўтилган ҳужжатларга қўшимча тарзда қуйидагиларни тақдим қиладилар:

    а) дипломнинг иловаси нусхаси;

    б) хорижий таълим ёки илмий муассасага қабул қилиш тўғрисидаги ҳужжат («Letter of acceptance»), агар мавжуд бўлса.

    в) ушбу соҳани ривожлантириш ёки Ўзбекистонда натижаларни қўллаш учун номзод тадқиқотининг долзарблиги тўғрисида тегишли илмий ёки олий таълим муассасаси раҳбарининг тавсиявий хати;

    г) номзоднинг Ўзбекистонда ва хориждаги илмий журналларда эълон қилинган илмий мақолалари рўйхати ва уларнинг электрон вариантлари;

    д) режалаштирилаётган илмий тадқиқот мақсадлари, усуллари ва натижалари, уларни Ўзбекистонда қўллаш имкониятлари тўғрисидаги эссе (ёзма иш);

    е) буюртмачи ташкилот раҳбари ёки унинг ўринбосари имзоси билан номзод томонидан Хорижда таълим олиши зарурлиги асосланган тавсиянома;

    ж) буюртмачи ташкилот раҳбари ёки унинг ўринбосари имзоси билан номзод томонидан Хорижда таълим олиб қайтгандан сўнг иш билан таъминлаш тўғрисидаги кафолат хати.

    Номзодларнинг ҳужжатларини қабул қилиш, тўплаш ва дастлабки кўриб чиқиш Жамғарманинг ходимлари томонидан амалга оширилади. Юқорида қайд этилган ҳужжатлардан бирини номзод эълонда кўрсатилган муддатда тақдим қилмаса унинг танловда қатнашишига йўл қўйилмайди.

    Танловга ҳужжатлар

    2018 йил 20 декабрдан 20 январгача on- line шаклда http://eyuf.uz/uz/ орқали қабул қилинади.

    Эслатма: Танловнинг барча босқичларидан мувоффақиятли ўтган номзодлар юқорида кўрсатилган барча ҳужжатлар алоҳида файлларга жойлаштирилган ҳолда, қалинлиги 5 сантиметрли регистр-пaпкага жойлаштирилган ва ҳужжатлар рўйхати А4 қоғозда пaпка-регистрнинг ички чап томонига елимланган ҳолда Жамғарма Қабул Комиссиясигага тақдим қилишлари зарур.

    Қўшимча маълумотлар учун телефонлар: (71) 203-00-48, (71) 203-00-47

    Интернет манзилимиз: www.eyuf.uz

    «Эл-юрт умиди» жамғармаси маъмурияти

    Дастурлар бўйича саралаш танлови

    Чет элда магистратура ва докторантура дастурлари бўйича таълим олишга юбориш учун саралаш танлови.

    Номзодларни саралаш тўрт босқичда амалга оширилади:

    1-босқич ҳужжатларни кўриб чиқиш ва белгиланган талабларга энг мос келадиган номзодларни дастлабки саралашни кўзда тутади (ёши, мутахассислиги бўйича зарур иш тажрибаси, илмий мақолалари мавжудлиги, танланган мутахассисликнинг мамлакат ривожланишидаги белгиланган устувор йўналишларга мослиги ва бошқа талаблар).

    Ушбу босқич Жамғарма ходимлари томонидан ўтказилади.

    2-босқичда 1-босқичда танланган номзодлар ичида амалдаги халқаро сертификатга эга бўлмаганлари билан хорижий тилларни билиш даражасини аниқлаш бўйича суҳбат (ёки имтиҳон) ўтказилади (олий таълим ва бошқа муассаса ходимларини жалб қилган ҳолда, шу жумладан, хорижий мутахассисларни).

    3-босқичда 2-босқичда танланган номзодлар билан ўз мутахассислиги бўйича билимлари даражаси, интеллектуал қобилиятлари, шунингдек, Жамғарма томонидан тайёрланган саволнома асосида номзодларнинг дунёқараши кенглиги ҳамда Ўзбекистон ривожланишининг устивор йўналишлари ва амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмун моҳиятини билишини аниқлаш бўйича суҳбат ва ёзма имтиҳон (эссе) ўтказилади (вазирлик ва идоралар, олий таълим ва илмий ташкилотлар, корхона ва ташкилотлар мутахассислари иштирокида, шу жумладан, хорижий мутахассислар).

    4-босқичда халқаро сертификатланган аттестация марказлари иштирокида хорижий ҳамкор талабларига мувофиқ олдинги босқичлардан муваффақиятли ўтган номзодлар орасида чет тили билим даражаларини ва/ёки чет тилидаги таҳлил имкониятларини баҳолаш бўйича тест (IELTS, TOEFL, Test DafТестДаф, GMAT, GRE ва бошқа) ўтказилади.

    Чет элнинг таълим ва илмий муассасалари талаблари даражасида билимини тасдиқловчи амалдаги халқаро сертификатга эга номзодлар тест синовларидан озод қилинади.

    Хорижда магистратура ва докторантура дастурлари бўйича таълим олиш учун ўтказилган танлов натижалари танловдан сўнг бир ой муддат ичида эълон қилинади.

    Хорижда малака ошириш ва стажировка ўташ учун номзодларни саралаш танловини ўтказиш тартиби

    Номзодларни саралаш уч босқичда ўтказилади:

    1-босқич ҳужжатларни кўриб чиқиш ва белгиланган талабларга энг мос келадиган номзодларни дастлабки саралашни кўзда тутади (ёши, мутахассислиги бўйича зарур иш тажрибаси, илмий мақолалари мавжудлиги ва бошқа талаблар).

    Ушбу босқич Жамғарма ходимлари томонидан ўтказилади.

    2-босқичда 1-босқичда танланган номзодлар ичида амалдаги халқаро сертификатга эга бўлмаганлари билан хорижий тилларни билиш даражасини аниқлаш бўйича суҳбат (ёки имтиҳон) ўтказилади (олий таълим ва бошқа муассаса ходимларини жалб қилган ҳолда, шу жумладан, хорижий мутахассисларни).

    3-босқичда 2-босқичда танланган номзодлар билан ўз мутахассислиги бўйича билимлари даражаси, интеллектуал қобилиятлари, шунингдек, Жамғарма томонидан тайёрланган саволнома асосида номзодларнинг дунёқараши кенглиги ҳамда Ўзбекистон ривожланишининг устувор йўналишлари ва амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмун моҳиятини билишини аниқлаш бўйича суҳбат (ва/ёки имтиҳон) ўтказилади (олий таълим ва илмий ташкилотлар, корхона ва ташкилотлар мутахассислари иштирокида).

    Хорижда малака ошириш ва стажировка ўташ учун ўтказилган танлов натижалари танловдан сўнг бир ой муддат ичида эълон қилинади.

    Реклама ҳуқуқи асосида.

    22.12.2018, 12:00   Изоҳ (0)   34099
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Toshkent savdo markazi: Янги йил лотереяси

    22.12.2018, 09:00

    Қандай қилиб тўғри принтер танлаш мумкин?

    21.12.2018, 18:00

    10 кун қолди: Atlas КСМ ва ҳамкорлардан «Baraka» акцияси

    21.12.2018, 16:30

    Ўзбекистондаги биринчи Hilton меҳмонхонаси қандай бўлади?

    21.12.2018, 15:00

    Сўнгги хонадонлар 17 фоизгача чегирмада!

    21.12.2018, 12:00

    ХАТ «Туркистон» банкдан янги йилга омонатчилар учун ажойиб совға!

    21.12.2018, 09:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси


    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 


    Ишончли танлов: Haval М6 ва 0 % дан бошланадиган кредит


    M-Clinic’да УЗД бўйича етакчи мутахассислар иштирокида биринчи телемедицина маслаҳати ўтказилди 


    “Марказий Осиё – Uzbekistan Airways қанотларида”: Москвада илк йиллик бизнес форум бўлиб ўтди


    Жаҳон банки Ўзбекистонда электр таъминотини яхшилаш учун 100 млн доллар ажратди


    APEX BANK Марказий савдо офиси ва Бош офисини очишга тайёргарлик кўрмоқда: янги кўлам, янги имкониятлар


    “Ўзбекинвест” Италия ва Испания суғурта компаниялари билан ҳамкорлик битимларини имзолади


    Янги Note 50: метал ҳошияли, супер тезкор 90W зарядлаш, MagCharge симсиз заряд қурилмаси совға сифатида


    TezQR InfinBANK орқали Амирсойдаги шалеларга эшикларни очади


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда


    БАШКЕНТ турар жой мажмуасида 1 июнь – Болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланган ментал арифметика бўйича Чемпионат бўлиб ўтади!


    Жамғармаларни қандай ишлатиш керак: кўчмас мулк ва инвестиция пакетларини солиштирамиз


    Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди


    Ucell: Устюрт платосининг асосий йўл бўлинмаларида мобил алоқа

     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Европа Иттифоқи Сурияга нисбатан иқтисодий санкцияларни бекор қилишга қарор қилди

    Дунё | 20 май, 23:50

    Британия Ғазодаги операция туфайли Исроил билан савдо музокараларини тўхтатди

    Дунё | 20 май, 23:35

    Қозоғистондан Ўзбекистонга 1 млн долларлик синтетик гиёҳвандлик воситаларини олиб кирмоқчи бўлган шахслар ушланди

    Ўзбекистон | 20 май, 23:20

    Crocus’даги террор ҳужумидан етказилган зарар 75 млн долларни ташкил этгани маълум қилинди

    Дунё | 20 май, 23:10

    “Дарё” дайжести: 20 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 20 май, 23:00

    Парҳез ва оғир машқларсиз озиш сири: моддалар алмашинувини тезлаштириш учун хатолардан воз кечинг 

    Лайфстайл | 20 май, 22:45

    “Байден ҳужжатларни ўзи имзоламаган” — Трамп

    Дунё | 20 май, 22:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.