Британия полицияси Гатвик аэропорти ҳудудида дронлар учирилишига алоқадорликда гумон қилиб, икки кишини ҳибсга олди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
«Самолётларни аэропортларга ва аксинча ҳаракатланишига жиддий тўсқинлик қилган дронлардан фойдаланиш ҳолатини текшириш доирасида Сассекс полицияси томонидани 21 декабрь куни кечки пайт икки киши ҳибсга олинди», — дейилади полиция баёнотида.
Олдинроқ Гатвик аэропорти маъмурияти аэропорт ҳудудида учувчисиз учиш қурилмалари пайдо бўлгани ҳақидаги хабарлардан сўнг авиарейслар парвози ва қабулини тўхтатганди. Бу ҳолат икки кун давом этди.
Изоҳ (0)