Тошкентлик 19 ёшли тадбиркор Улуғбек Ҳасанов Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев номидан ташаккурнома ва эсдалик совғаси билан тақдирланди. Бу ҳақда ҳокимлик матбуот хизмати хабар бермоқда.
«Ёш тадбиркор, бизнесмен, Drone Group онлайн мактаблар халқаро тармоғи асосчиси Улуғбек Ҳасанов муваффақиятли фаолияти учун ҳоким вазифасини бажарувчи номидан миннатдорлик ва эсдалик совғаси билан тақдирланди», — дейилади хабарда.
2017 йилда Яшнобод қурилиш коллежини тугатган Улуғбек Ҳасановнинг онлайн-мактабида чет тиллари, бинесни бошлаш асослари, шунингдек, саломатликни сақлаш масалалари кўргазмали контент кўринишида ўргатилади.
Айни вақтда 5 та онлайн-мактаб фаолият юритмоқда, у ерда бутун дунёдан 2000 дан ортиқ фойдаланувчилар ўқимоқда. Мактабларда 50 нафар ўқитувчи ва мутахассис масофали тарзда ишламоқда.
Изоҳ (0)