Санъатшунос Александр Васильев чин қалбдан Ўзбекистонни яхши кўради. Бухоро бозорларида янги либослар сотиб олиш, Тошкентдаги Ўзбекистон Давлат санъат музейида суратларни томоша қилиш унинг жон-у дили. Александр Васильев Sputnik мухбирига ўзининг Ўзбекистон бўйлаб қилган саёҳати ҳақида ҳикоя қилиб берди.
— Ўзбекистонда мени дўстона кутиб олишади. Ҳар бир шаҳарда кўплаб инсонлар мен билан суратга тушиб, дастхат олишни хоҳлашади.
Шундай ҳолатлар бўладики, айниқса, Тошкентда: мева-чева сотувчи аёллар сабзавот сотувчи аёллар билан уришиб кетишади ва менинг енгимдан икки тарафга тортиб, айнан уларнинг пештахталари олдига боришимни исташади. Бу одамни қувонтиради, албатта. Чунки мен Шарқда азиз меҳмонман, Ўзбекистон эса туризм учун юксак даражадаги мамлакат, деди у.
Изоҳ (0)