Ўзбекистон тез орада яна 22 та давлат учун визасиз режимни киритишни режалаштирмоқда, деб ёзади «Podrobno.uz» Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи Улуғбек Қосимхўжаевга таяниб.
«Визасиз мамлакатлар сонини 22 тага кўпайтиришни назарда тутувчи ҳужат лойиҳаси айни пайтда муҳокама қилиш ва мувофиқлаштириш босқичида турибди, яъни ҳозирги 18 та давлатдан иборат рўйхат 40 тагача етиши керак. Табиийки, буни фақат туризм қўмитаси ҳал қилмайди, Ташқи ишлар вазирлиги ва бошқа идоралар билан мувофиқлаштириш бормоқда», — деди у.
Аввалроқ Ўзбекистон бир қатор давлатлар, жумладан Европа Иттифоқи мамлакатлари учун визасиз режимни жорий этиш имкониятини кўриб чиқаётгани хабар берилган эди.
Изоҳ (0)