19 декабрда қабул қилинган «Моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига кўра Ўзбекистондаги учта музей-қўриқхонанинг номи ўзгартирилади. Бу ҳақда Turon24 хабар бермоқда.
Унга кўра, Бухоро давлат бадиий-меъморий музей-қўриқхонаси «Бухоро» давлат музей-қўриқхонаси, Самарқанд давлат бирлашган тарихий-меъморий ва бадиий музей-қўриқхонаси «Самарқанд» давлат музей-қўриқхонаси, Хива «Ичан қалъа» давлат музей-қўриқхонаси «Ичан қалъа» давлат музей-қўриқхонаси этиб қайта номланади.
Шунингдек, қарорда Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё ва Фарғона вилоятларида «Сармишсой», «Шаҳрисабз», «Термиз» ва «Қўқон» давлат музей-қўриқхоналарини ташкил этиш тўғрисидаги таклифлар маъқулланиши таъкидланган.
Изоҳ (0)