• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12937.93
    • RUB161.1
    • EUR14665.14
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Болалар уйининг болалари: Уларнинг оилали бўлишга ҳаққи йўқми?

    Ўзбекистонлик тадбиркор, «Ота ва она» ижтимоий лойиҳаси муаллифи Нелли Каримова етти йилдан бери Меҳрибонлик ва мурувват уйларида яшайдиган болалар, шунингдек қийин шароитларга тушиб қолган оилаларга ёрдам кўрсатиш бўйича турли ижтимоий лойиҳаларда кўнгилли аъзо сифатида фаолият олиб боряпти. У «Дарё»га мана шу фаолияти давомидаги кузатувлари акс этган мақолани тақдим этди. Мақола тўлиқлигича эътиботингизга ҳавола этилади.

    Фото: Нелли Каримова

    Фото: Нелли Каримова

    Бугунги кунда дунёда ота-онаси тирик, бироқ у ёки бу сабаб туфайли 8 миллиондан ортиқ етим бола меҳрибонлик уйларида яшашига тўғри келмоқда. Ушбу ҳолат бизнинг мамлакатимизда ҳам кузатилмоқда. Расмий маълумотларга кўра, мамлакатимизда жойлашган болалар уйи ва интернатларда 20 минг нафар болалар яшайди ва уларнинг 40 фоизи етим болалар ҳисобланади.

    Мана, етти йилдирки, Меҳрибонлик ва мурувват уйларида яшайдиган болалар, шунингдек қийин шароитларга тушиб қолган оилаларга ёрдам кўрсатиш бўйича турли ижтимоий лойиҳаларда кўнгилли аъзо сифатида фаолият олиб боряпман. Болалар уйидаги болаларни кўрганингизда, уларнинг маҳзун кўзида қаршисида учраган ҳар бир янги инсондан ота-онасини қидираётганини англамай қолмайсиз. Давлат Меҳрибонлик уйларида меҳр ва ғамхўрликни ўрнини тўлдириш учун ушбу болаларга барча шароитларни яратишга уринаяпти, бироқ ҳеч ким, хоҳ у педагог бўлсин, хоҳ у энг яхши одам бўлсин, болаларнинг ота-оналари ва яқинларини ўрнини боса олмайди.

    Ҳар сафар, бу болалар билан учрашиб уйга қайтганимдан сўнг, ўзимни айбдор ҳис қиламан... Ҳар доим битта савол қийнайди: «Уларни оиласига қандай қайтариш мумкин?»

    Мен қўшни давлатлар: Қозоғистон, Қирғизистон ва Россиянинг бу борадаги тажрибаларини ўргана бошладим. Бошқа давлатларнинг кўнгиллилари билан дўстлашдим, болаларга ёрдам кўрсатиш бўйича улардаги лойиҳаларни ўрганишга киришдим. Бу эса оқдатда ўз самарасини берди: менда ўз лойиҳамни амалга ошириш ғояси туғилди: бу оталиққа олишни оммалаштириш ва ушбу муаммога янгича қарашни шакллантириш эди.

    Лойиҳамни «Ҳар бир болага - меҳрибон оила» шиори остида «Ота ва Она» деб атадим.

    Фото: Нелли Каримова

    Фото: Нелли Каримова

    Ўзбекистон ва қўшни давлатлар тажрибасини ўрганиб чиқиб, шуни англадимки, давлатнинг барча хатти-ҳаракатларига қарамай, болалар уйлари ота-онасиз қолган ва ногирон болалар учун ягона чора бўлиб қолмоқда. Етимликни бартараф этиш ва ота-она масъулиятини яхши англаймайдиган оилаларга ёрдам кўрсатиш бўйича қамровли ишлар амалга оширилмаяпти.

    Европа тажрибасига ҳам қизиқиб кўрдим, дугонам Европа Иттифоқининг ижтимоий лойиҳаларида иштирок этишни маслаҳат берди ва мен уларда қатнашдим. Менга омад кулиб боқди: лойиҳамга қизиқиб қолишди ва Чехиядаги ташкилотларга амалиёт ўташ учун таклиф қилишди. Чехиядаги ушбу ташкилотлар етимлик профилактикаси ва болалар уйларини ёпиш ҳамда оила шаклидаги масканларга болаларни жойлаштириш масалалари билан шуғулланишади.

    Шу тариқа мен Чехия Республикасининг Прага шаҳридаги халқаро аҳамиятга эга нодавлат ғаройиб лойиҳа - Lyumos’да қатнашиш бахтига муяссар бўлдим.

    Маълумот ўрнида, Британиянинг хайрия фонди Жоан Роулинг (Гарри Поттер ҳақидаги китоб муаллифи) Lyumos 2005 йил яратилган. 2030 йилга келиб Европада, 2050 йилга келиб эса бутун дунёда бирорта ҳам бола болалар уйларида қолмаслиги ушбу фонднинг бирламчи мақсади саналади.

    Болалар уйларидан тарбияланувчиларни ўз оилаларига ва уларни қабул қилишни истаган бошқа оилаларга қайтариш йўлларини қидириш ва бунинг учун имкониятлар яратиш фонднинг асосий мақсадидир.

    Бундан ташқари, болалар уйларини ташкил этишга мўлжалланган маблағларни болага яқин инсонлар меҳрини берувчи, уларга ғамхўрлик қилувчи биологик ёки уларни қабул қилувчи оилаларни қўллаб-қувватлашга йўналтириш учун оптимал йўлларни белгилаш ҳам фонднинг вазифаларига киради. Шу билан бирга, фонд ота-оналарга фарзандни севиш, оиладаги инқирозларни енгиш ва бошқа тарбияга масалаларда ёрдам беришни ҳам кўзда тутади.

    Айни пайтда Lyumos таркибидаги кўплаб давлатлар деинституционализацияни жорий қилиш бўйича режаларни ишлаб чиққан ва тасдиқлаган Европа ҳудудларида «бурилиш нуқтаси»,«кескин нуқта»га эришишга ёрдам берди.

    Ҳозирда Lyumos Молдова, Болгария, Чехия, Гаити, Греция, Америка Қўшма Штатлари, Брюссель, Колумбия, Эфиопия, Украина, Бирлашган Қироллик, Кения каби давлатларда ўз ваколатхоналарига эга.

    Кейинги 15—20 йил давомида Lyumos бошқа кўплаб ташкилотлар билан бирга глобал «бурилиш нуқта»сига эришиш йўлида иш олиб боради.

    Lyumos нима иш бажаради?

    Lyumos бутун дунёдаги етимларга мўлжалланган турли масканлардан яшайдиган миллионлаб болаларга ёрдам бериш, уларнинг оилага бўлган ҳуқуқини тиклаш йўлида фаолият олиб боради.

    Ташкилот мутахассислари давлат ташкилотлари ва бошқа ҳамкорлар билан бирга соғлиқни сақлаш, таълим ва ижтимоий ёрдам хизматларидан уларнинг алоҳида эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда фойдаланишини таъминлайди.

    Lyumos қадриятлари жамиятда катталар ҳаётида зарурий бўлган кўникмалар, ижтимоий хулқ, одатларни ривожлантириш мумкинлигидан келиб чиқади. Фақат оилагина тўлиқ бахтли болаликни кечириш учун табиий муҳит саналади. Ва қилаётган ишларимизнинг барчаси ва чиқараётган қарорларимиз бола ушбу муҳитнинг марказида бўлишига қаратилган.

    Давлат болалар уйларига етим болаларга таълим ва тарбия берилиши учун пул ажратади, лекин бу уларни катталар ҳаётига ва ижтимоий муҳитга тайёрлайди дегани эмас. Натижада жамиятда хунук анъана давом этади: ота-она меҳрини кўрмаган етим ўсган оналар болаларига ўша меҳрни бера олмайди ва яна уларни болалар уйига ташлаб қўяди. Бундай ҳолатдан чиқишнинг ягона йўли деинституализация жараёнидир.

    Аммо, ҳеч кимга сир эмаски, кўпчиликнинг фикрича, васийлик идоралари, яъни болалар уйлари, жамиятга фойда келтиради ёки нима бўлганда ҳам уларга эҳтиёж мавжуд. Гап шундаки, оилаларга турар жойига қараб бевосита тақдим этиладиган хизматлар қиммат. Бундай болалар уйларининг васийлик тизимини ўзгартириш мушкул вазифа. Келинг, ҳақиқатни тан олайлик, кўпчиликнинг ўйлашича, болалар уйига ёмон оилалар болаларини беришади.

    Lyumos ушбу стереотипларни йўқотмоқчи, бундай салбий қарашлар боис барча давлатларда ҳукумат болалар уйларини ёпиш ва оила шаклидаги масканларни яратишга қаршилик қилмоқда.

    Болаларни давлат томонидан ижтимоий васийликка олиш масалалари психолог ва социологлар томонидан кўп бора ўрганилган. Болалар уйларида ёки шунга ўхшаш муассасаларда бўлиш бола психикасига зарар етказиши ва ҳаётий ноқулайлик юзага келтириши аниқланган илмий тадқиқотлар ҳам ўтказилди. Ва бу ўз навбатида онгнинг эрта ривожланишига салбий таъсир қилади.

    Хорижий ОАВда ижтимоий васийлик тизимида учраб турадиган болаларга куч ишлатишнинг турли шакллари ҳақида кўп ёзилади.Россиялик олимларнинг аниқлашича, болалар уйидан чиққан ҳар бешинчи бола жиноят қилади, ҳар бешинчи қиз фоҳишалик билан шуғулланади ва ҳар ўнинчи бола ўз жонига қасд қилади. Шунингдек, асосан ногирон болалар ўртасида эрта ёшда ўлиш хавфи юқорилиги ҳам ҳеч кимга сир эмас.

    Нега бундай ҳолатлар содир бўлади? Сабаблар бисёр.Биринчидан, соғлом ривожланиш учун жуда муҳим бўлган меҳр ҳисси уларда шакллана олмайди. Шунингдек, ўзининг алоҳида эҳтиёжларини рўёбга чиқаришлари жуда қийин. Жамиятдан ажралган ҳолда ўз вазифасини бажаради. Натижада уларда жамиятдаги ҳаёт учун керакли бўлган кўникмалар бўлмайди. Сабаблар кўп, шунинг учун муассаса билан хайрлашганда уларни на ижтимоий, на оилавий алоқалар боғлаб туради.

    Фото: Нелли Каримова

    Фото: Нелли Каримова

    Ҳозирги пайтда ЖССТ Европа ҳудудларида деинституционализациянинг ижобий тажрибасини тасдиқловчи маълумотлар мавжуд бўлиб, улар жараённи қандай олиб бориш ҳақида тавсия ва намуналар манбаси сифатида хизмат қилиши мумкин. Режа аниқ тузилиб, ислоҳот жорий қилинса, ҳудуднинг барча мамлакатлари юқори ривожланиш даражаси, жамият аҳамиятига молик бўлган барқарор хизматлардан фойдаланиш имкониятига эришиши мумкин. Бу ақлий салоҳияти чекланган барча болаларга ўз оиласи билан яшаш, зарурий соғлиқни сақлаш, таълим ва ижтимоий ҳимоя хизматларидан фойдаланиш, шунингдек жамият ҳаётида унинг тўлақонли фуқароси сифатида қатнашган ҳолда ўзининг салоҳиятларини тўлиқ намоён қилиш имкониятини беради.

    Беларусда муваффақиятли ўтган амалиётлардан намуналар: Maxсус мактаб-интернатларга жойлаштириш хизматларининг ривожлантирилиши. Кўпчилик давлатларда махсус мактаб-интернатлар болалар оилаларидан узоқда йилнинг катта қисмини ўтказишларига қарамай жамиятнинг ташкилий ғамхўрлик шакли сифатида қаралмайди.

    Беларусда таълим вазирлиги бундан ўн йиллар олдин инклюзив таълим тизимини жорий қилган бўлиб, у ақлий салоҳияти чекланган ва аутизмга йўлиққан болаларга маҳаллий мактабларда ўзининг тенгқурлари билан тенг таълим олишлари учун ёрдам кўрсатишга мўлжалланган махсус ўқув дастури ва махсус таълим олган ўқитувчиларнинг ассистентларини ўз ичига оларди.

    Болгария: Ҳукумат, ҳомийлар, экспертлар ва нодавлат ташкилотларнинг ҳамкорликдаги ишлари. 2010 йилда Болгария ҳукумати болалар ва оилалар учун хизматларни комплекс деинституционализация қилиш бўйича 15 йиллик миллий ҳаракатлар режасини ишлаб чиқди.

    Ҳозирда ота-оналарнинг васийлигисиз қолган болалар ва оғир шароитлардаги оилаларга қандай ёрдам кўрсатиш кераклигини мен аниқ биламан. Бу ишларни амалга оширишда давлатнинг, шунингдек болаларга ёрдам беришга қизиққан мутахассислар, ҳомийлар ва фуқароларнинг катта жонбозликлари керак бўлади. Ишонаманки, оғир уруш йилларида етим болаларни қучоғига олиб ғамхўрлик қилган халқи билан донг таратган мамлакатимиз деинституализация бўйича ислоҳотлар ўтказиш бўйича ҳам жонбозлик кўрсатади.

    20.12.2018, 12:12   Изоҳ (0)   21497
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Туркистон — Америка уюшмаси президенти Абдулла Хўжага «Дўстлик» ордени топширилди

    20.12.2018, 11:36

    Ўзбекистон ва Жанубий Корея бизнес-омбудсманлари ўзаро ҳамкорлик қилади

    20.12.2018, 10:59

    GM Uzbekistan моделлар қаторини тўлиқ янгилаб, янги брендларни ишлаб чиқаради

    20.12.2018, 10:41

    Таълим муассасаларида коррупцияга қарши курашиш ойлиги ўтказилади

    20.12.2018, 09:29

    Марғилондаги хонадонда марихуана сақланаётгани аниқланди

    20.12.2018, 08:50

    Депутатлар Тошкентда аҳолига бепул хизмат кўрсатадиган шифохоналар йўқлигини танқид қилди

    20.12.2018, 08:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AKFA Medline University Hospital AHA расмий ўқув маркази мақомини қўлга киритди


    Huawei Cloud TechWave Summit 2025: Яқин Шарқ ва Марказий Осиёда муваффақиятни ошириш учун интеллектуалликни тезлаштириш 


    ZTE корхонаси GSMA М360 Евросиё форумида суний интеллект рақамли иқтисодиёт ривожига қўшаётган ҳиссаси ҳақида маълумот берди


    Huawei Ўзбекистондаги “Теч Carnival”да Интеллектуал дунё ривожини жадаллаштирмоқда


    Янги Note 50: метал ҳошияли, супер тезкор 90W зарядлаш, MagCharge симсиз заряд қурилмаси совға сифатида


    APEX BANK Тошкентда Бош офис ва Марказий сотув офисини очди


    APEX BANK Марказий савдо офиси ва Бош офисини очишга тайёргарлик кўрмоқда: янги кўлам, янги имкониятлар


    БАШКЕНТ турар жой мажмуасида 1 июнь – Болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланган ментал арифметика бўйича Чемпионат бўлиб ўтади!


    Centrum Air Истанбул ва Ўзбекистоннинг уч шаҳри ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўймоқда


    “Марказий Осиё – Uzbekistan Airways қанотларида”: Москвада илк йиллик бизнес форум бўлиб ўтди


    Ишончли танлов: Haval М6 ва 0 % дан бошланадиган кредит



    Mobiuz IQAir ҳаво сифати датчигини ўрнатди


    ANORBANK Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси билан 10 миллион АҚШ долларига тенг келишув имзолади


    Жамғармаларни қандай ишлатиш керак: кўчмас мулк ва инвестиция пакетларини солиштирамиз

     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Вьетнамлик блогер Токиодаги ресторанда ёнида ўтирган Голливуд юлдузи Натали Портманни танимади

    Лайфстайл | 22 май, 20:35

    Ўзбекистон ва Словения ўртасида қандай ҳужжатлар имзоланди? Рўйхат

    Ўзбекистон | 22 май, 20:27

    Ҳиндистонлик ёзувчи Халқаро Букер мукофотини қўлга киритди

    Дунё | 22 май, 20:25

    Тошкентда йўловчилар автобус ҳаракатига халақит берган машина ҳайдовчисини “самосуд” қилди (видео) 

    Ўзбекистон | 22 май, 20:10

    Модрич мавсум якунида “Реал Мадрид”дан кетиши аниқ бўлди

    Спорт | 22 май, 20:06

    Centrum Air Истанбул ва Ўзбекистоннинг уч шаҳри ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўймоқда

    Реклама | 22 май, 18:00

    2030 йилга келиб Хитойда парвоз қилувчи йўналишли таксилар қатнай бошлайди

    Дунё | 22 май, 19:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.