Фарғона вилояти божхона бошқармаси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда Марғилон шаҳрида тезкор тадбир ўтказди. Бу ҳақда «Дарё»га Божхона қўмитаси ахборот хизмати маълум қилди.
Тадбир давомида фуқаро Р.Ё. хонадони текширувдан ўтказилди. Унда хонадоннинг турли қисмларига оч яшил рангли, ўткир ҳидли моддалар яширилганлиги аниқланди.
Экспертиза хулосаси билан топилган ашёвий далиллар 774 грамм марихуана ва 2 грамм кўкнори сомони эканлиги тасдиқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Изоҳ (0)