Самарқанд вилоятида тиббиёт коллежига ўқишга киритишни ваъда қилиб, 2,2 миллион сўм олган шахс қўлга тушди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар бермоқда.
Департаментнинг Иштихон туман бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро М. фуқаро Ш.нинг жияни К.ни Иштихон тиббиёт коллежига юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали ўқишга киритиб қўйиш эвазига фирибгарлик йўли билан 2,2 миллион сўмни олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро М.га нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)