Россия президенти Владимир Путин томонидан тақдим этилган соат Ўзбекистондаги хусусий эълонлар хизмати сайтларидан бирида сотувга қўйилди. Бу ҳақда Sputnik хабар бермоқда.
OLX эълонлар сайтида айтилишича, соат Россия президентининг дастхати билан Самарқандда турибди.
Владимир Путин «Полёт» заводида махсус буюртма бўйича ишлаб чиқарилган шунга ўхшаш соатни «Ватан олдидаги хизматлари учун ордени» билан бирга топширади.
Эълон муаллифи 16 тартиб рақамли мукофот соати учун 300 доллар сўраган.
Соат корпуси 585 пробали олтинда ишланган, қалпоқчаси ёқут билан безатилган. Циферблатда Россия олтин герби ва президент босма имзоси соф садафда суритилган. Орқа қопқоғида «Ватан олдидаги хизматлари учун» ва тартиб рақами ёзуви ўйилган.
Sputnik таҳририяти эълон берган шахс билан боғланди. Ундан шунчаки ушбу соатни сотувга қўйишини илтимос қилишганини айтди. Қандай қилиб қимматбаҳо соат Ўзбекистонда пайдо бўлди ва унинг эгаси ким, деган саволлар жавобсиз қолди.
Изоҳ (0)