Россия президенти Владимир Путиннинг маълум қилишича, Россия Қуролли кучларидаги янги ракеталар Ўрта ва яқин узоқликдаги ракеталарни йўқ қилиш ҳақидаги шартномани бузмайди, деб ёзмоқда «Газета.ru».
Путиннинг сўзларига кўра, Х-101 ракеталарини стратегик қуроллар қаторига киритиш мумкин, чунки товушдан тез учувчи «Ту-160» самолётлари уларнинг элтувчилари ҳисобланади. Масофа бўйича бу ракеталар ўрта узоқликдаги ракеталар ҳисобланади.
Владимир Путиннинг қайд этишича, ўз техник тавсифларига кўра янги ракеталар Ўрта ва яқин узоқликдаги ракеталарни йўқ қилиш ҳақидаги шартномани бузмайди.
Изоҳ (0)