АҚШ федерал суди Нью-Йорк штатида нунчакига қўйилган тақиқни бекор қилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.
Қайд этилишича, тақиқ штатда 1970 йилларда жорий қилинган. Тақиқни жорий қилувчи қонуннинг пайдо бўлишига Брюс Ли иштирокидаги фильмлардан сўнг бу турдаги қуролнинг бутун дунё бўйлаб оммалашиб кетгани сабаб бўлган
Суд нунчакига қўйилган тақиқни конституцияга хилоф тақиқ сифатида бекор қилган.
Изоҳ (0)