18 декабрь, сешанба куни футбол бўйича Англия Лига Кубогининг ¼ финалидан ўрин олган икки учрашув бўлиб ўтди.
Унда «Манчестер Сити» жамоаси «Лестер»га қарши сафарда майдонга тушиб, пенальтилар сериясида ғалаба қозонган ҳолда ярим финалга чиқди. Ўйиннинг асосий вақти 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланганч, пенальтилар сериясига мурожаат қилинди. Унда «Сити» вакиллари 3:1 ҳисобида ғолиб чиқди.
Иккинчи беллашувда «Мидлсборо» клуби «Бёртон» билан беллашиб, 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди. Шу тариқа 3-дивизион вакили ярим финалга чиқди.
Англия Лига Кубоги
¼ финал беллашувлари
18 декабрь, сешанба
«Лестер»—«Манчестер Сити» 1:1
Голлар: 0:1 — 14 де Брюйне, 1:1 — 73 Олбрайтон.«Мидслборо»—«Бёртон» 0:1
Гол: 0:1 — 48 Ҳескет.19 декабрь, чоршанба
«Челси»—«Борнмут» 00:45
«Арсенал»—«Тоттенҳэм» 00:45
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)