Давлат солиқ қўмитаси томонидан тайёрланган «Солиқ қарзини жисмоний шахсларнинг банк пластик карталаридан сўзсиз ундириш тартиби тўғрисида» лойиҳаси идоралараро қарор. Бу ҳақда Sputnik хабар бермоқда.
Қарор лойиҳасида қайд этилишича, қарздор жисмоний шахсларнинг солиқ қарзи банк пластик карталаридан ойига энг кам ойлик иш ҳақининг икки бараваридан кўп бўлмаган миқдорда сўзсиз ундириб олинади.
«Энг кам иш ҳақи миқдори қонун ҳужжатларига мувофиқ инкассо топшириқномаси юборилган санада шу ой учун белгиланган энг кам иш ҳақи миқдоридан келиб чиқиб аниқланади. Агар энг кам иш ҳақи миқдори ўзгарган тақдирда, ўзгарган миқдордан келиб чиқиб қайта ҳисоб-китоб қилинади», — дейилган қарор лойиҳасида.
Банк пластик карталардан жисмоний шахсларнинг мол-мулк, ер солиқлари ва даромадлар тўғрисидаги декларация асосида ҳисобланган солиқ ҳамда тадбиркорлик мақомини йўқотган ва банкда ҳисобварақ очмаган ёки банк ҳисобварақлари ёпилган якка тартибдаги тадбиркор-жисмоний шахсларнинг тадбиркорлик фаолияти бўйича солиқ қарзи сўзсиз ундирилади.
Изоҳ (0)