Испаниянинг «Вильярреал» клубининг колумбиялик ҳужумчиси Карлос Бакка «Уэска» билан кечган ўйинда пенальтидан гол уришга эришди.
Opta’нинг ёзишича, бу 32 ёшли ҳужумчи учун Ла Лигадаги 53-гол бўлди. Натижада Бакка Ла Лигада колумбияликлар ўртасида энг кўп урган футболчига айланди.
Аввалроқ «Атлетико» собиқ ҳужумчиси Радамель Фалькао Ла Лигада рақиблар дарвозасига 52 та тўп киритган.
Эслатиб ўтамиз, Бакка олдин икки мавсум «Севилья» таркибида ҳам ўйнаган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)