Аргентиналик ҳужумчи Лионель Месси 7 йил ичида илк маротаба битта ўйинда «гол+пас» тизимида 5 очко тўплади. Бу ҳақда Gracenote Live хабар берди.
16 декабрь, якшанба куни Каталониянинг «Барселона» клуби ҳужумчиси Лионель Месси Ла Лига 16-тури доирасида «Леванте» клуби билан кечган баҳсда ҳет-трикка эришди ва 2 та голга ассистентлик қилди (5:0).
Маълумот учун, Месси 2011 йил 17 сентябрда «Осасуна» билан бўлган ўйинда учта гол уриб, иккита голга ассистентлик қилганди (8:0).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)