Амстердамнинг «Аякс» жамоаси ҳимоячиси Маттейс де Лигт 2018 йилги Golden Boy совринига лойиқ деб топилди. Бу ҳақда Tuttosport нашри хабар беради.
Де Лигт 19 ёшиданоқ Амстердам клуби сардори ҳисобланади ва Нидерландия терма жамоаси таркибида 13 учрашувда майдонга тушишга улгурди.
Маттейс соврин йўлида Жастин Клюйверт («Рома»), Трент Александр-Арнольд («Ливерпуль»), Винисиус Жуниор («Реал») ва Патрик Кутроне («Милан») каби ёш иқтидорларни доғда қолдирди.
Маълумот учун, ўтган йили ушбу мукофотни ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе қўлга киритган.
Ушбу мукофот 21 ёшгача бўлган энг яхши ёш футболчиларга Tuttosport нашри томонидан топшириб келинади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)