Uzbekistan Airways авиакомпанияси 2018 йилдаги уч миллионинчи йўловчисини кутиб олди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.
Авиакомпаниянинг юбилей йўловчиси HY334 Дубай—Тошкент рейсига рўйхатдан ўтган Ўзбекистон фуқароси Искандар Фозилов бўлди.
Йўловчига қаратилган табриклар янгради, унга совғалар, шу жумладан, Uzbekistan Airways самолёти макети ва авиакомпаниянинг ҳар қандай йўналиш бўйича рейсига бориш-келиш учун бепул чипта топширилди.
Изоҳ (0)