«Ёш китобхон» кўрик-танловининг 2018 йилги Чилонзор туман босқичида 630 дан ортиқ ёшлар иштирок этди, деб хабар берди Чилонзор туман ҳокимлиги матбуот хизмати.
Танловнинг 20—30 ёш йўналишида Тошкент давлат педагогика университети «Маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими» 3-босқич талабаси Шоҳсанам Холбоева Чилонзор туман босқичида фахрли 1-ўринни, Тошкент шаҳар босқичида фаҳрли 1-ўринни эгаллаб, республика босқичига йўлланмани қўлга киритган эди.
14 декабрь куни Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси биносида «Ёш китобхон-2018» кўрик- танловининг республика босқичи ташкил этилди.
Танловнинг республика босқичида Тошкент давлат педагогика университети 3-босқич талабаси Шоҳсанам Холбоева фахрли 1-ўринни эгаллади ва Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини Spark автомобили соҳибасига айланди.
Изоҳ (0)