Формула-1 нинг етти карра чемпиони Михаил Шумахер тўшакдан турди. Бу ҳақда Daily Mail хабар берди.
Хабар берилишича, Шумахер мустақил нафас олмоқда. Айни пайтда спортчи ўз оиласи билан вилласининг асосий қисмида яшамоқда. Шу билан бирга, унга доимий ғамхўрлик ва терапия талаб қилинади. Нашр томонидан қайд этилишича, ҳафталик тиббий хизматлар учун Шумахер 50 минг фунт стерлинг тўламоқда.
Шумахер 2013 йилда Альп тоғларида чанғида учиш чоғида бош миясидан олган жароҳатидан сўнг даволанмоқда. Қулашдан кейин пойгачи дарҳол комага тушган. 2014 йилдан буён Шумахер Женева кўли бўйидаги вилласида ўз соғлиғини тикламоқда.
Изоҳ (0)