Чеченистоннинг Шали тумани раҳбари Турпал-Али Ибрагимовнинг автомобили билан тўқнашиб кетиш оқибатида ҳалок бўлган ёш оиланинг қариндошлари республика етакчиси Рамзан Қодировга видеомурожаат юбориб, унинг қариндоши бўлган мансабдорни жазоламасликни сўради. Бу ҳақда «MK.ru» хабар бермоқда.
Видеода эркаклар Ибрагимовнинг исм-шарифини бир неча марта қайтариб, шу тариқа, айнан у ЙТҲ иштирокчиси бўлганини тасдиқлади. Аввалроқ республика ҳукумати ва полиция унинг одамлар ўлимига алоқадорлиги ҳолатини яширишга уринган эди.
Автоҳалокат 5 декабрга ўтар кечаси Грознийда содир бўлган. Mercedes ҳайдовчиси тезликни ошириб, уч кишилик оила ўтирган «Жигули»га урилиб кетган. Аёл ва ёш қизча воқеа жойида, эркак касалхонада вафот этган.
Изоҳ (0)