16 декабрь, якшанба куни футбол бўйича Англия премьер лигаси 17-туридан ўрин олган 3 учрашувдан 2 таси ўз ниҳоясига етди.
«Брайтон» жамоаси «Челси»ни қабул қилиб, 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Лондон клубига ғалаба келтирган голларга Педро Родригес ҳамда Эден Азар муаллифлик қилди.
Педронинг голи
Азарнинг голи
«Арсенал» эса «Саутҳэмптон» майдонига сафар қилиб, 2:3 ҳисобида мағлуб бўлди. Мезбонлар сафида Дэнни Ингз дублга эришди. Яна бир голни захирадан ўйинга қўшилган Чарли Остин киритди. «Арсенал»нинг иккала голи ҳам Генрих Мхитарян томонидан киритилди.
Турнинг сўнгги учрашув «Ливерпуль» ҳамда «Манчестер Юнайтед» жамоалари ўртасида кечади.
АПЛ
17-тур баҳслари
16 декабрь, якшанба
«Брайтон»—«Челси» 1:2
Голлар: 0:1 – 17 Педро, 0:2 – 33 Азар, 1:2 – 66 Марч.«Саутҳэмптон»—«Арсенал» 3:2
Голлар: 1:0 – 20 Ингз, 1:1 – 28 Мхитарян, 2:1 – 44 Ингз, 2:2 – 53 Мхитарян, 3:2 – 85 Остин.«Ливерпуль»—«Манчестер Юнайтед» 21:00
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)