Халқаро қиличбозлик федерацияси президенти, асли ўзбекистонлик миллиардер Алишер Усмонов ўз коллекциясидаги қимматбаҳо жиҳозларини Москва спорт музейига ҳадя қилди, деб ёзади «Ведомости».
Усмонов 25 нусхадаги шамшир ҳамда найзани музейга топширган. Қуроллар милодий II асрга оид, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, миллиардер мазкур коллекциясини «улкан севги ва эҳтиёткорлик» билан тўплаган. Бош вазир ўринбосари Олга Голодец сўзларига кўра, бу шамширлар бутун қиличбозлик — тарихидир.
Маълумот учун, Усмонов 2008 йилдан буён Халқаро қиличбозлик федерациясига раҳбарлик қилади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)