Канаданинг Дартмут шаҳрида яшовчи аёл мушугини билмасдан жўнатма билан Монреалга жўнатиб юборди. Бу ҳақда «Tengrinews» хабар берди.
Аёл жўнатма йиғаётганида унинг Балу лақабли мушуги қутилардан бирига кириб ухлаб қолган. Аёл жўнатмани юборганидан сўнггина мушуги йўқолиб пайқаб қолди.
Бир кун ўтгач аёлга Монреаль курерлик хизматидан қўнғироқ қилиб, жўнатма орқали мушук юборилганлиги ҳақида маълум қилди.Мушукни жўнатмаларни ташиётган юк машинаси ҳайдовчиси пайқаган.
Мушук мустақил равишда қутида тешик ҳосил қилиб, ташқарига чиқишга муваффақ бўлган.
Изоҳ (0)