Ҳиндистонлик аёл Патаруни Гош ўз қишлоғида «сув париси» лақабини олган. Аёл 1998 йилда номаълум касалликка чалинган. Унинг тери қатламлари қуёш нурига кучли таъсирчан, 20 йилдан буён қуёш чиқиши билан аёлнинг териси куя бошлайди, у эса бутун кунни қишлоқ яқинидаги кўлда ўтказишга мажбур бўлади. TravelAsk аёлнинг ана шу ҳолати акс этган видеони тақдим этди.
Аёлнинг қариндошлари бу касалликни даволай оладиган шифокор топилишига умид қилмоқда. Ҳозирча эса улар аёлга ҳар куни кўл бўйига овқат олиб келиб, у билан суҳбатлашиб ўтиради. Қуёш ботганидан кейин эса аёл ўз уйига йўл олади.
Изоҳ (0)