Германиянинг Верль шаҳрида кондитер корхонасидаги авария туфайли бир тоннага яқин шоколад массаси кўчага тўкилди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Рўй берган ҳодиса натижасида кўчада 10 квадрат метр ўлчамидаги плитка ҳосил бўлди.
Воқеа жойида полиция ва ўт ўчирувчилар ишлади. Қутқарувчилар бир неча соат ичида кўчадаги шоколад массасини йиғиштириб олишга улгурди.