«Реал Мадрид» 15 декабрь куни Ла Лиганинг 16-турида «Райо Вальекано»ни 1:0 ҳисобида енгди. Ягона голни 13-дақиқада Карим Бензема киритди.
Натижада «Қироллик клуби» 2015 йил сентябридан буён илк марта Ла Лиганинг кетма-кет учта ўйинида ўз дарвозасидан гол ўтказмаган ҳолда ғалаба қозонди. Жамоа сўнгги бор Рафаэль Бенитес қўл остида(2015 йилда) кетма-кет учун ўйинда «қуруқ» ўйин билан ғалабага эришганди.
«Райо Вальекано»дан олдин «Реал» сафарда «Уэска»ни 1:0, ўз майдонида эса «Валенсия»ни 2:0 ҳисобида мағлуб этганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)