News cover

Хитой заводида кучли портлаш: 26 киши ҳалок бўлди (видео)

Хитойдаги пиротехника заводида юз берган портлаш оқибатида 26 киши ҳалок бўлди, 61 киши жароҳатланди. Бу ҳақда BBC хабар берди.

Ҳодиса 4 май куни Лиуянг шаҳри Huasheng Fireworks заводида юз берган, портлаш сабабли заводдан 3 километр радиусда яшовчи одамлар эвакуация қилинган. Қутқарув ишларига 1 500 дан ортиқ фавқулодда хизмат ходимлари, хизмат итлари, дронлар ва роботлар жалб этилган. Улар вайроналар остида қолиб кетган етти кишини қутқарган.

“Портлаш сабабларини ўрганаётган полиция заводга масъул ходимларга нисбатан назорат чораларини қўллаган. Қутқарув ишлари вақтида заводдаги иккита порох омбори юқори хавф туғдирган, дейилади хабарда.

Портлаш кучи таъсирида яқин атрофдаги турар жой биноларининг деразалари синган. Жароҳатланганлар 20 ёшдан 60 ёшгача бўлиб, айримлари учиб келган парчалар таъсирида жароҳат олган.



Хитой раиси Си Цзиньпин бедарак йўқолганларни қидириш ва жароҳатланганларни қутқариш учун барча саъй-ҳаракатларни амалга оширишга чақирди. Шунингдек, айбдорларни жавобгарликка тортиш учун ҳодисани текширишни буюрди.

Маҳаллий ҳокимият 5 май куни ҳудуддаги сув ва ҳаво сифатини назорат қилаётганини, экологик кўрсаткичлар меъёрда эканини таъкидлади.

“Уйларимиздаги деразалар синган, алюминий ромлар деформацияга учраган, ҳатто зангламайдиган пўлатдан ясалган эшиклар ҳам қийшайиб кетган”, деди Beijing News билан суҳбатда заводдан тахминан 1 км узоқликда яшайдиган фуқаро.


Лиуянг шаҳри мушакбозлик билан машҳур бўлиб, ҳисоботларда дунёдаги энг йирик мушакбозлик ишлаб чиқарувчиси сифатида эътироф этилган. Хитойда мушак заводлари ва дўконларида портлашлар тез-тез содир бўлади ва кўпинча ўлимга олиб келади. Февраль ойида Хубей провинциясидаги мушак дўкони портлаши оқибатида 12 киши ҳалок бўлган эди.

Бугун, 13:13

Лайфстайл ва Маданият

Видеолар

News cover

Уч болали аёлга «Президент совғаси» сифатида берилган уй тортиб олиняпти

News cover

«Тож Маҳал бўп кетибди» — Имом Бухорий мажмуасидан репортаж

News cover

У Биринчи жаҳон урушида театр қўйган. Ҳамза уй-музейидан репортаж

News cover

Эрон Трампнинг хатосига айланадими?

News cover

Эрондан кейинги нишон қолган мусулмон давлатлар бўлади — элчи

Теглар

Ижтимоий тармоқлар: