Аргентина терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Эрнан Креспо «Банфилд»клубини бошқаради. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар беради.
Аргентина клуби президенти Оскар Тукернинг айтишича, «Челси», «Милан» ва «Интер» жамоаларининг 43 ёшли собиқ ўйинчиси бўлган Эрнан Креспо билан келишувга эришилган.
Креспо бунгача «Парма» директори лавозимида ишлаган. Бундан ташқари «Парма» клубида ёшлар жамоасини ҳам бошқарган.
Шунингдек, Б Серияда «Модена»ни бошқарган. Унинг клубдаги фаолияти 11 та ғалаба ва 5 та дуранг, 19 мағлубиятдан сўнг ниҳоясига етган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)