15 декабрь, шанба кунига белгиланган футбол бўйича Англия премьер лигасининг 17-тур илк учрашуви якунига етди.
Унда «Манчестер Сити» жамоаси ўз майдонида «Эвертон»ни қабул қилиб, 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Мезбонлар сафида Габриэль Жезус дублга эришди. Яна бир голни захирадан ўйинга қўшилган Раҳим Стерлинг киритди. Меҳмонларнинг ягон жавоб голи эса Доминик Келверт-Люйин ҳисобига ёзилди.
Мазкур ғалабадан сўнг «Манчестер Сити» 44 очко билан АПЛ мусобақа жадвалида 1-ўринга кўтарилиб олди. Мағлуб бўлган «Эвертон» эса 24 очко билан 7-ўринни банд этиб турибди.
АПЛ
17-тур ўйинлари
15 декабрь, шанба
«Манчестер Сити» – «Эвертон» 3:1
Голлар: 1:0 – 22 Габриэль Жезус, 2:0 – 50 Габриэль Жезус, 2:1 – 65 Келверт-Люин, 3:1 – 69 Стерлинг.«Манчестер Сити» – Эдерсон, Лапорт, Отаменди, Уокер, Делф, Гундоған, Фернандиньо, Маҳрез (де Брюйне, 75), Бернарду Силва, Сане (Стерлинг, 66), Габриэль Жезус.
«Эвертон» – Пикфорд, Кин, Зума, Дин, Мина, Бернард (Лукман, 57), Андре Гомеш, Ришарлисон, Сигурдссон (Дэвис, 81), Коулмен (Уолкотт, 57), Келверт-Люин.
Огоҳлантиришлар: Дин (19), Делф (76), Келверт-Люин (76)
Жезуснинг 2-голи
Стерлингнинг голи
Келверт-Люиннинг голи
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)