«Вальядолид» клуби президенти Роналдо Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Винисиус Жуниорни жамоага олиб келишга ҳаракат қилмоқда. Бу ҳақда AS хабар берди.
«Трансфер шартларини аниқлаштириш борасида сўрадим. Бундай даражадаги ўйинчи учун пулимиз йўқ, лекин биз уни бу ерда кўришни хоҳлаймиз. Бу ҳақда Мадридда гаплашдим. Агар уни чиндан ҳам ижарага беришса, мен ҳаракат қиламан. Аммо Флорентино Перес бу қийин бўлиши мумкинлигини айтди»,— деди Роналдо.
Эслатиб ўтамиз, футболчи ушбу мавсумда «Реал» таркибида 5 та учрашувда майдонга тушиб, рақиб дарвозасига 4 та гол урган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)