2018 йилнинг ўтган даври мобайнида Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан 24 минг 53 та оилаларнинг 18 минг 97 таси (75,2 фоизи) жамоатчилик вакиллари томонидан яраштирилди. Бу ҳақда Хотин-қизлар қўмитаси матбуот хизмати «Дарё»га хабар берди.
Бугунги кунда Ўзбекистонда оилаларни мустаҳкамлаш мақсадида Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва Олий суд ўртасида Меморандум имзоланган бўлиб, унга кўра республикамизнинг барча ҳудудларида ажрим ёқасига келиб қолган оилалар билан якка тартибда ишлар йўлга қўйилди. Бундан кўзланган асосий мақсад - жиддий ўйламасдан ажрашишга қарор қабул қилишнинг (оилавий ҳаетга учинчи тарафнинг аралашуви, моддий етишмовчилик, ишсизлик ва шунга ўхшаш) олдини олиш ва энг аввало, фарзандлар манфаатларини ҳимоя қилишдир.Шу билан бирга оилада зўравонлик ҳолатлари бўлиб, аёл ҳаетига таҳдид солса, фарзандлар тарбиясига салбий таъсир кўрсаца, оила қонуний ажраштирилади ва аёл ва фарзандлар манфаатлари таъминланади.Жойларда ФҲДЁ органлари қошида «Оила дорилфунунлари» ташкил қилиниб, уларда никоҳланувчи ёшлар учун 1 ойлик ўқувлар ташкил қилинмоқда.
Изоҳ (0)