Наманган шаҳрининг Ислом Каримов ва Ирригатор кўчалари чорраҳасига янги намунадаги светофор қурилмаси ўрнатилди. Бу ҳақда «Дарё»га Наманган вилоят ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати маълум қилди.
Ушбу қурилманинг ўзига хослиги шундаки, светофорнинг чироқлари рангига қараб светофор аркаси ҳам шу рангда ёнади. Бу ҳайдовчилар эътиборини жалб этиб, ҳушёрлигини ошириб, светофор ишорасига амал қилмасдан ўтиш эҳтимолини камайтиради ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилади.
Шунингдек, ушбу қурилма тунги пайтда пиёдалар ўтиш йўлагини ҳам ёритиб, уларнинг хавфсиз харакатланишига қулайлик яратади.
Келгусида бу турдаги қурилмаларни Наманган шаҳрининг бошқа чорраҳаларига ўрнатилиши ҳам режалаштирилмоқда.
Изоҳ (0)